Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА "БУВИЖОНЛАР МАКТАБИ" ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

×

 2021-09-11 14:27:50    265

PDF yuklash
Chop etish


Нуроний онахонларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш орқали уларнинг бой  ҳаётий  тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Марғилон шаҳрида “Бувижонлар  мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Шаҳардаги “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Якка тут бува” зиёратгоҳида мазкур ибрат мактабининг кенгаш фаолиятини ташкил этиш йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева иштирок этиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муаассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари  муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида шаҳар Маданият уйи санъаткорлари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.