Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди

×

 2021-08-28 15:52:45    230

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурини шаҳар ҳокими табрик сўзи билан очиб, Марғилон шаҳрида сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли туруш даражаси яхшилаш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, давлатимиз мустақиликка эришгандан буён Марғилон шаҳрида кўрган кўзни қувонтирувчи кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. “Наврўз” маҳалласида жойлашган “Ёшлар” кичик саноат зонасида қад кўтараётган 22 та лойиҳа объектлари, “Орол бўйи” МФЙда бунёд этилаётган ҳунармандлар ва косиблар маркази, кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим соҳасида эса қутлуғ тўйга тўёна сифатида шаҳарда фаолият бошлаган 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари...бу каби ютуқларни яна давом этириш мумкин. Буларнинг барчаси юртимизнинг тинчлиги, халқимиз фаровонлигидан далолатдир.

Байрам тадбири давомида шаҳар Маданият уйи санъаткорлари, шунингдек 8-болалар Мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан янграган эрк, озодлик, ҳурликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар оҳанги тадбир иштирокчиларида чинакам байрам кайфиятини уйғотди.