Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Янги боғ” ҳамда “Б.Марғилоний” маҳалла фуқаролар йиғини бинолари давлат-хусусий шериклик асосида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

×

 2021-08-14 13:13:01    202

PDF yuklash
Chop etish


Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Холиқов, шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўз олганлар маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланишини алоҳида эътироф этдилар.

–  Шаҳримизда 54 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритади, - дейди шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Раҳмонов. - Айни кунга қадар уларнинг 10 тасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўтган йилнинг ўзида 2 та фуқаролар йиғини биноси давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган эди.  Ҳозирги кунда яна 4 маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир давомида фойдаланишга топширилган ушбу фуқаролар йиғинларининг янги биноларида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун яратилган барча зарур шароит ва қулайликлардан мамнун бўлган нуроний отахону онахонлар биноларни қуриб битказишда яқиндан кўмак берган тадбиркорларнинг эзгу саъй-ҳаракатлари бардавом бўлишини тилаб дуога очдилар.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати