Shrift o'lchami Rang Rasm

ЖУМА НАМОЗИ ИБОДАТИНИ АДО ЭТИШ МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-08-13 09:23:09    287

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 13 августдан эътиборан: карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Ушбу таклиф ижросини таъмилаш мақсадида Марғилон шаҳридаги 26 та масжидлар  имомлари иштирокида тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов сўз олиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг топшириға асосан эндиликда масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари ҳамда жума намози ибодатини амалга ошириш учун келган фуқаролар коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.   

  Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида 1-сектор раҳбари шаҳардаги барча масжидларга бир марталик тиббий ниқобларни тақдим этди.

Йиғилиш якунида шаҳардаги барча масжидлар имомлари MODERNA COVID-19 вакцинаси билан эмландилар.