Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллик иншоотлари ''Наврўз'' МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган ''Ёшлар'' кичик саноат зонасида лойиҳа асосидаги илк корхона ўз фаолиятини бошлади
2021-07-28 16:43:26 315
Марғилон шаҳридаги Наврўз МФЙ ҳудудида янги ташкил этилаётган ''Ёшлар'' кичик саноат зонасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Майдони 4.0 гектарни ташкил этадиган ушбу кичик саноат зонасида 22 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 850 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилиб, бир йилда 92.6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда барча лотларда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, 4 та лот бўйича асосий қурилиш-монтаж ишлари якунланган бўлиб, пардозлаш ишлари амалга оширилаяпти, 12 та лотда том ёпиш ишлари бошланган. Шунингдек, 2 та лойиҳа эгалари томонидан ишлаб чиқариш дастгоҳлари олиб келиниб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ''Жаҳон ичра'' оилавий корхонаси ҳам шулар жумласидандир. Қиймати 1 млрд 200 млн сўмлик лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида ушбу корхонада катталар ва болалар учун мавсумий пайпоқларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. - Шаҳардаги ''Аёллар дафтари'' ҳамда ''Ёшлар дафтари''га рўйҳатга олинган 20 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз, -дейди корхона раҳбари Шаҳноза Сулаймонова. - Ҳозирги кунда хориждан келтирилган замонавий дастгоҳларда иш олиб бораяпмиз. Маҳсулотларимизни нафақат ички бозорга, балки хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиш мақсадидамиз.