A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Марғилонда
Shrift o'lchami Rang Rasm

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Марғилонда

×

 2021-07-14 17:53:26    33

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюрди. Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлигидаги юқори мартабали меҳмонни  Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.
Хусусий тадбиркор Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда тайёрланаётган маҳсулотларнинг 95 фоизи ҳозирги кунда Туркия давлатига экспорт қилинмоқда. 400 нафар уста-ҳунарманд томонидан тайёрланаётган 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари меҳмонларни ҳайратга солди.
Айниқса, шаҳардаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари ижросида янграган дилтортар куй-қўшиқлар ҳамда дилрабо рақслар гулдастаси тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Ташриф режасига кўра кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Олтиариқ туманидаги узумчилик боғларини бориб кўради, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.