Shrift o'lchami Rang Rasm

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

×

 2021-07-02 16:36:48    310

PDF yuklash
Chop etish


         Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Мазкур қонуннинг 3-моддасида ёшлар, ёш оила, ёш мутахассис, ёш табдбиркорларга ҳуқуқий таъриф бериб ўтилган. Унга кўра,    ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл);

         ёш мутахассис — олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходим;

         ёшлар тадбиркорлиги — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти тушунилади.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бугунги кунда ёшларни давлат ва жамиятда ўз ўрнини топиши, келажакда давлатимиз ва жамиятимиз манфаатига ўзини муносиб хиссасини қўшиш учун кенг имкониятлар яратиб келмоқда. Ёшларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш учун  бир нечта қарор ва фармонлари қабул қилинди.

         2021 йил 30 июнь куни мамлакатимиз миқёсида «Ёшлар куни» кенг миқёсда нишонланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Тошкент шаҳри Ботаника боғида бўлиб ўтган ёшлар ва талабалар форумига ташриф буюриб, бугунги кунда турли соҳаларда ютуқларга эришаётган фаол ёшларни медаллар билан тақдирлади.

         Президентимиз томонидан биз ёшларга берилаётган эътиборга жавобан яхши ўқишимиз, давлат ва жамиятимизга нафи тегадиган инсон бўлиб етишмоғимиз лозим.

 

Фарғона вилоят суди судья

катта ёрдамчиси С.Сабиров