Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СУДЬЯЛИККА НОМЗОДЛАР ЗАХИРАСИГА КИРИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРУВЧИ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА
2021-06-29 20:15:23 293
Биз биламизки, судьялик касби катта масъулият, фидойилик ва ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон, унинг оиласи тақдири туради.
Суд ишларида адолатли қарорлар қабул қилишга қодир бўлган, мустақил, турли хил таъсирларга қарши тура оладиган юксак малакали, ҳаёт тажрибасига эга судьяларни шакллантириш бугунги куннинг талабидир.
“Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 61-моддасига асосан “Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин” деб белгиланган. Юқоридаги талабларга мос келадиган номзодлар судьялик лавозими захирасига кириш учун Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъатига мурожаат қилишлари мумкин.
Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси.
Тел: 73-226-52-98