Shrift o'lchami Rang Rasm

"DUEL" ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-06-18 22:28:57    226

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “DUEL” танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўз олган шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Хосият Рустамова, республика Ёш ижодкорлар Кенгаши раиси Меҳриноз Аббосовалар назм, наср, бадиий таржима ва тасвирий санъат йўналишларида изланишлар олиб бораётган 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 400 нафардан зиёд иқтидор эгаларини ўзида бирлаштирган ушбу танловнинг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталиб ўтдилар.

Уч кун давом этган  мазкур лойиҳа дастури давомида ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар томонидан тақдим этилган ижодий ишларнинг бадиий савияси, ўзига хослиги, мавзунинг тўлиқ очиб берилиши, мазмун ва ғоя кўлами, сюжетнинг изчиллиги, ёзилиш услубининг ўзига хослиги, муаллифнинг саводхонлик даражаси, тасвирий санъат асарларида эса рангларнинг ўзаро уйғунлиги, унинг профессионаллик ва мукамаллик даражасини муносиб баҳолаб бордилар.Қизғин руҳда кечган насрий ва назмий мушоира ва беллашувлардан сўнг ғолиблар номи эълон қилинди.

Унга кўра танловнинг назм йўналишида Масиҳуллоҳ Мадаминов, наср йўналишида Санжар Икромов, тасвирий санъат йўналишида Муҳаммадражаб Ўктамов ҳамда бадиий таржима йўналишида Шоҳрўз Мўминзодалар фахрли 1-ўринга муносиб деб топилиб танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ғолибларга лойиҳа ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.