Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2021-06-17 19:16:50    232

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал шаҳардаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини айланма йўл мавзесида жойлашган ушбу саноат зонасида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи жами 22 та лот мавжуд бўлиб, умумий қиймати 67,9 млрд. сўмлик 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган лойиҳалар жойлаштирилган.

Шаҳар ҳокими ОАВ вакиллари билан суҳбат давомида ушбу лойиҳаларга ҳозирги вақтда 4 гектар ер майдони  ажратилиб  22 та лотларнинг барчасида қурилиш ишлари жадал олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунга қадар бунёдкорлик ишларига жами 12,5 млрд.сўм маблағ сарф этилди.

“Ёшлар” кичик саноат зонасига уюштирилган Пресс-турдан сўнг журналистлар Рақамли технологиялар марказида шаҳарда “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ташкил этилган Матбуот анжуманида ҳоким билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар. 1-сектор раҳбари шаҳар ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган 9 тоифа йўналишлар бўйича жами 2539 нафар аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилганлигини мамнуният билан қайд этиб ўтди. Матбуот анжумани давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.