Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2021-01-12 16:59:46    305

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида

  Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатлариниҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлашва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ҳамда мазкур қонунга ва Фарғона вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасининг 2020 йил 26 декабрдаги JX 42626771-сонли хатига асосан 2021 йил учун Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Марғилон шаҳармаҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 96217.9млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги ҳамда Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлари 82883.0 млн.сўм ва харажатлари эса 179100.9 млн.сўм миқдоридаги прогнозлари маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2021 йилда:

а) Шаҳар маҳаллий бюджетига қуйидаги солиқ турлари қуйидагича тақсимланган ҳолда ўтказилади:

-     Корхоналар айланмасидан солиқ - 100 фоиз миқдорида;

-     Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 50 фоиз;

-     Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмонийшахслардан олинадиган даромад солиғи – 100 фоиз;

-     Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи – 20 фоиз;

-     Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 100 фоиз;

-     Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи – 100 фоиз;

-     Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 50 фоиз;

-          Давлат мулки бўйича ижара тўловлари – 100 фоиз;

-          Ер участкаларига булган хукукларни сотишдан тушган пул маблаглари – 100 фоиз;

-          Бюджет ташкилотлари асосий воситалари сотилишидан шахар бюджетига тушадиган тушумлар – 100 фоиз.

б) Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. 2021 йилги шаҳармакроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2021 йил учун Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳармаҳаллий бюджетидан 2021 йилги худудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Шаҳар маҳаллий бюджетига солиқ тушумларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳар ҳокимлиги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича маъсулиятини ошириш орқали маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга бўлган манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида айланмадан солиқлар тўлиқлигича шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказилаётганлиги, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда шаҳар маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланиши назарда тутилсин.

  1. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ захира жамғармалари маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатларининг камида1 фоизи миқдорида шакллантирилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 2021 йил учун шаҳар бюджет захира жамғармаси ҳажмлари 1774.8млн.сўм миқдорида тасдиқлансин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилишинитаъминласин.

  1. 2021 йил учун шаҳар бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар ўтган йилга нисбатан ўзгаришсиз яъни1586.0 млн.сўм миқдорда 5-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 6-иловага ҳамда жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун ер солиғи ставкасини маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида шаҳар марказлари узоқ-яқинлигига қараб, 0,7-3,0 камайтирувчи ва кўпайтирувчи коэффицентларни белгилаш ҳуқуқига эга.

  1. Шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча шаҳар Кенгаши томонидан, шаҳар ҳокимлиги таклифлари асосида, Кенгаш қарорига асосан фойдаланилиши белгилансин. Бунда, шаклланадиган қўшимча манбалардан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш назарда тутилсин.
  2. Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари шаҳар хокимлиги фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан бирга вилоят ҳокимлигига ҳамда молия бош бошқармасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан мурожаат қилинсин.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
2-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари шаҳар ҳокимлиги фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоятҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши қонун билан белгиланганлиги инобатга олинсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан қўшимча амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетининг ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  2. Шаҳар ҳокимлиги ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар билан биргаликда:

тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларини етарли даражада режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини таъминлаш;

Шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар ҳокимлик томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш;

маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни,веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги Қонунга мувофиқ тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларинишаҳар Кенгашига киритиб борилишинитаъминласин.
  2. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли Кенгашларга ахборот киритсин.
  3. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  4. Шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорни “Марғилон ҳақиқати” рўзномасида расмий эълон қилинишини таъмиласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.