Shrift o'lchami Rang Rasm

"СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ"

×

 2021-01-07 14:52:32    169

PDF yuklash
Chop etish


Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Марғилон шаҳрида ҳам аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаяпти.Айниқса, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» оммавий юриш марафони ҳам спорт тадбирларининг мантиқий давоми бўлди.Марафонда кўнгилли иштирокчилар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда шаҳардаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ёнидан “Ижодкорлар боғи” майдонигача бўлган масофани пиёд босиб ўтишди. Шундан сўнг боғ майдонида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар. 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати