Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2022-09-28 16:54:14    217

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати раиси А.Мадаминов, судъялари Ф.Аманов,М.Умаров, М.Умматова, И.Турсунов, Б.Мамадалиев, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров ва судъяси Х.Бойназаров, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди судьяси Ў.Исмоилов, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида даврасуҳбати ўтказилди.

Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Қарор ва Фармонлари жумладан, 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 374-сонли Қарори, 2022 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли Фармони,  2022 йил 24 август кунги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 198-сонли Фармони, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги 428-сонли қарори ҳамда 2022 йил 5 сентябрдаги “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 488-сон қарори мазмун-моҳияти юзасидан тадбир иштирокчиларига тўлиқ маълумот берилди.