Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги “Ватан”, “Ёрқин” ҳамда “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинларида “BOOK KAFE”лар очилди.

×

 2022-09-10 19:47:40    185

PDF yuklash
Chop etish


Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб ушбу маърифат масканларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад - ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш, эртамиз эгаларининг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратиш, шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш иборат эканлигини алоҳида таъкидлади. 
Марғилон шаҳар ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу маърифат масканларига жаъми 10 миллион сўмлик бадиий адабиётлар келтирилди. Шунингдек, бепул интернет тармоғи “Wi-fi” зона ҳам ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлар томонидан яратилган барча шароитлар туфайли  аҳоли вакиллари эндиликда бу ерда доимий равишда мароқли ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлади. 
Дарҳақиқат, шаҳримиз ҳудудларида ташкил этилаётган бу каби масканлар ёшларимиз учун ажойиб туҳфа бўлмоқда. Ташкилотчилар томонидан аҳолига яна бир қулайлик яратиш мақсадида “Wi-fi” зоналар Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда марказий кутубхонанинг электрон базасига уланувчи QR кодли электрон китоблар манзиллари билан таъминланмоқда.