Shrift o'lchami Rang Rasm

ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, БИТИРУВЧИЛАР!

×

 2022-07-16 15:04:12    147

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги профессионал таълим муассасаларини 2021-2022 ўқув йилида жами 1467 нафар ўқувчилар тамомлади. Шундан 66 нафари имтиёзли бошланғич профессионал таълим дипломига эга бўлдилар.
Бугун шаҳримиздаги Маданият марказида битирувчиларга диплом топшириш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирни шаҳар ҳокими табрик сўзи билан очиб, бугунги кунда асосий эътибор битирувчиларни ўз йўналишлари бўйича муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун етарли шароит яратиб беришга қаратилаётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг шаҳардаги сектор раҳбарлари томонидан битирувчиларга турли йўналишлар бўйича дипломлар, шунингдек, юқори кўрсаткичларга эришган ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ҳам тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбир давомида шаҳар Маданият уйи саъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар ва дилрабо рақслар гулдастаси  йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.