Shrift o'lchami Rang Rasm

АЁЛЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-06-11 17:43:35    156

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлимининг Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, ҳоким ўринбосарлари, ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. 
Марказлар хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича иш олиб боради. 
Анъанага мувофиқ рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар марказларда ишчи-ходимлар ва фуқароларга яратилган шароитлар билан танишдилар.