Shrift o'lchami Rang Rasm

Судлар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар аҳолига етказилди.

×

 2022-06-09 09:00:10    167

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.

Мамлакатимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, май ойида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан ўтказилган давра суҳбатида янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 24 майдаги "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-771-сонли, 2022 йил 31 майдаги "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-772-сонли ҳамда "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-773-сонли Қонунлар моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказилди ва фуқаролар томонидан юртимизда қабул қилинган қонунлар юзасидан берилган саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

 

Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судьяси