Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинида режа асосида сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди.

×

 2022-01-31 13:39:08    179

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг судьялари Н.Раимқулов, Б.Аброров, Б.Мамадалиев, Ж.Қосимов, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьялари М.Марахимов ва Ш.Каримов иштирокида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга ташриф буюрган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари судьялар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-747-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши кенг ёритилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

 

Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси


Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси