Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2022-01-21 15:04:19    145

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов ва шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан

“Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хусусиятлари ва оқибатлари” мавзусида Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими тергов бўлими терговчилари ва суриштирувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида сўз олган шаҳар судининг раиси М.Марахимов суд тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида нутқ сўзлаб, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда, шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов ҳам сўзга чиқиб семинар иштирокчиларига "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида“ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленум қарорлари мазмунига батафсил тўхталиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Шукуржон Каримов,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судьяси