Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-09-23 17:48:02    199

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Фарғона вилоят суди томонидан белгиланган режага асосан жорий йилнинг 22сентябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Ўрда таги ва Узун ховуз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулда Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, Марғилон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Нурматов, Марғилон шаҳар Давлат хизматлари маркази ходими Р.Дадабоев ва Мадад ННТ вакили У.Абдуллаевлар иштирок этди.     

Мазкур сайёр қабулда 14та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”да рўйҳатда турувчи 21 нафар фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, улар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

А.Акбаров

Марғилон туманлараро иқтисодий

суди раиси                                      

 

 Ж.Зокиров,

Марғилон туманлараро иқтисодий

суди девонҳона мудири