Shrift o'lchami Rang Rasm

КУРАШЧИЛАР “ПРОКУРОР КУБОГИ” МУСОБОҚАСИДА БЕЛЛАШДИ

×

 2021-05-19 17:39:53    291

PDF yuklash
Chop etish


Кураш – халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд. Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Марғилон шаҳридаги 2-БЎСМда спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган “Прокурор кубоги” спорт мусобоқаси ҳам бўлғуси чемпионлар камолоти йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Уюшмаган ёшларни оммавий спорт мусобоқаларига жалб этиш, ёшлар қалбида миллий спорт турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобоқада шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган 17-ёшгача бўлган 3 та вазн тоифасиаги спортчилар ўзаро беллашдилар.

Турли вазн тоифаларида ғолиблик учун олиб борилган муросасиз курашлардан сўнг ғолиблар аниқланиб, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати