Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
2021-05-19 10:10:49 257
????Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммунакациялар бошқармаси ташаббуси билан "Марғилон шаҳрида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган, истиқболдаги лойиҳалар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
????????Пресс-тур доирасида Марғилон шаҳар Зуҳро МФЙ ҳудудида қурилаётган Насос станциясини қурилиш-монтаж, тармоқ тортиш жараёнига вилоятимиз ҳамда Республикада фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар ташриф буюришди.
Бугунги кунда, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ҳамда унинг узлуксизлигини таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимига замонавий, тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш асосида янгилаш ва модернизация қилишга доир чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги қарорига кўра, Марғилон шаҳридаги “Гулистон”, “Зухро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор” “Саҳоват” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 130 та кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилмоқда.
⚡️???? Ўтказилган таҳлиллар натижасида, Марғилон шаҳридаги 130 та кўп қаватли уйларнинг 1 йил давомидаги энергия сарфи 33,8 млн куб.метр табиий газ, 44,9 млн.кВт электр энергиясини ташкил этмоқда.❗️ Лойиҳа тўла қувватда ишга туширилганидан сўнг 15,4 млн куб метр табиий газ, 29,5 млн.кВт электр энергияси иқтисод қилиниб қарийб 14,5 млрд.сўм маблағлар тежаб қолинишига эришилади.
????Ушбу ишлар натижасида шаҳардаги иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш, барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш ҳамда самарадорлиги юқори бўлган қозонхона ва насос ускуналарини ўрнатиш имконини беради.