Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида 100 ўринли "RAYYONA" номли нодавлат МТТ ташкил этилди
2021-04-21 18:33:42 312
1-сектор ҳудудидаги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий тадбиркор Азизхон Назаров ташаббуси билан ташкил этилган ушбу "Rayyona" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, Мактабгача таълим бўлими мудири Ҳ. Қурбанова ҳамда бир гурух нуронийлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ва меҳмонлар мазкур ташкилотда болажонларга ўз она тилларидан ташқари рус ва инглиз тиллари ҳам чуқурлаштирилган тартибда ўргатилишини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.
Маросим давомида болажонлар ижросидаги куй ва қўшиқлар жаранги йиғилганларга кўнглига хушнудлик улашди.Шунингдек, муассаса очилишида жам бўлган маҳалла фуқароларига шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 15 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 100 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати