Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёллар ва Ёшлар дафтарига рўйҳатга олинган фуқаролар тадбиркорликка йўналтирилмоқда
2021-03-02 18:41:01 305
Марғилон шаҳрида Аёллар ва Ёшлар дафтарига рўйҳатга олинган фуқароларни доимий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов иштирокида шаҳардаги Хўжапорсо, Узунҳовуз, Увайсий, Қашқар, Йўрмадўз, Косибчилик, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ана шу дафтарга киритилган ёшлар ва аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда 100 дан зиёд фуқаролар томонидан ўз тадбиркорлигини бошлаш учун кредит ажратиш мазмунида мурожаатлар қабул қилинди. Учрашув давомида уларга Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан “Ёшлар:1+1” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бепул ўқув курсларида қатнашиш ва шу асосда Микрокредит банк томонидан имтиёзли кредит олишлари мумкинлиги тушунтирилди.
Ижроси маълум муддат талаб қилувчи мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати