Shrift o'lchami Rang Rasm

Ўқув семинар: “МАҲАЛЛА РАИСИ - ИСЛОҲОТЧИ”

×

 2021-02-02 18:08:06    298

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги 32-умумий ўрта таълим мактабида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун Давлат Бошқарув Академиясининг “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойили “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов ҳамда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.

“Маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолияти, даромадли меҳнат билан банд қилиш дастурининг асосий устувор вазифалари” мавзуси бўйича ўтказилган мазкур қисқа муддатли ўқув курсида МФЙ раислари учун Давлат Бошқарув Акдемияси вакиллари, шунингдек, ФарДУ ҳамда ФарПИ ўқитувчилари томонидан Мавжуд субсидия ва компенсация механизмларидан самарали фойдаланиш орқали тадбиркорликка кўмаклашиш, эҳтиёж ва талаблардан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган “маҳаллабай” кесимида амалга ошириладиган истиқбол вазифалар, оилавий тадбиркорликнинг янги йўналишларини ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиш борасида тадбиркорлик кооперацияларини йўлга қўйиш ("Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"), ҳунармандчилик ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларни ўқитиш тизимини ташкил этиш орқали тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллалардаги мавжуд бўш бино ва ер участкаларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва тадбиркорларнинг кичик саноат зоналарида янги лойиҳалари бўйича маслаҳатлар бериш, аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли салоҳиятига ва касбий кўникмаларига мос драйвер соҳаларда янги лойиҳаларни самарали ташкил этиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати