Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ Ҳалқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
2021-01-29 15:14:52 267
Унда шаҳардаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши раиси Адҳамжон Зиявитдинов олиб борди.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди ва кўриб чиқилди:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, ишсиз хотин қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 20 январдаги топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш ва чиқариш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар;
2. Секторларнинг 2021 йил 1-ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш;
3. Ҳалқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш;
4. Ҳалқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ҳақида.
Барчамизга маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳар кесимида “Аёллар дафтари” ни шакллантириш ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни Ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан қатъий назоратини таъминлаш, бу борада секторлар ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини кенгаш йиғилишларида эшитиб бориш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунга кўра “Аёллар дафтари” га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар рўйхатини адолатлилик принципи асосида кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси” билан бирга кенгаш сессияларида кўриб чиқиб тасдиқлаш вазифалари берилган.
Бундан ташқари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан жойига чиққан ҳолда “Аёллар дафтари” га киритилган ҳар бир хотин қизнинг аниқланган муаммоларини бартараф этилиши юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш, “Аёллар дафтари” га киритилганлар бўйича таҳлил қилиб рўйхатдан чиқариш ва янгиларини киритиш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан киритилган таклифларни сессияларда муҳокама этиб бориш, ҳар чоракда “Аёллар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, хусусан “Йўл харитаси” ижроси бўйича секторлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шунингдек тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама этиш топшириқлари берилган эди.
Сессия аввалида кун тартибидаги 1-масала юзасидан сўзга чиққан шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровлар томонидан берилган топшириққа кўра шаҳар ҳокимлиги, секторлар, депутатлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ўрганишлар ва муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича ташкил этилган “Йўл харита” хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг кун тартибига киритилган 2-масала муҳокамасига ўтилди.
Маълумки, шаҳардаги барча сектор раҳбарлари томонидан 2021 йил 1-ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилган.
Мазкур иш режаларига сектор раҳбарлари томонидан “Аёллар ва Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилганлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш бўйича олиб бориладиган ишларни, шунингдек шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича, қурилиш соҳасида олиб бориладиган ишларни секторлар кесимида ишлаб чиқилган бўлиб ушбу иш режалар кенгаш котибиятига топширилди.
Сессия давомида кун тартибига киритилган 3-масала юзасидан Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши котибияти мудири Валишер Зокировнинг Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш, шунингдек 4-масала – Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик иш давр учун иш режаси, Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш бўйича маърузаси тингланди ҳамда Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши котибияти мутахассисларига қўйилган номзодлар депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессияда давомида шаҳардаги сектор раҳбарлари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати