Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АЁЛЛАР БАНДИЛИГИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА!
2021-01-23 14:43:29 287
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни “Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш, яъни “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш топшириғи берилган эди.
Ушбу топшириқ ижросини бажариш мақсадида бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Марғилон шаҳар бўлими ташаббуси билан вилоят Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази иштирокида шаҳардаги Ҳунармандлар марказида Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада 61 нафар вақтинча ишсиз юрган хотин-қизларнинг 11 нафарига Халқ таълими, Тиббиёт, Ҳунармандлар маркази ва Мактабгача таълим ташкилотига ишга кириш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ярмарка давомида опа-сингилларимиз Фарғона вилоят судининг жиноят, иқтисодий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судьялари Р.Арапов, Ф.Сиддиқова, С.Рустамов ва Ш.Тошмирзаевлардан мавжуд муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати