Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат Дастури ва Президент Фармони лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

×

 2021-01-21 16:38:37    299

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида вилоят ҳокими томонидан белгиланган режа-жадвалига асосан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, айниқса ёшлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида тарғибот гуруҳлари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиши белгиланган эди.

Шунга асосан бугун Марғилон шаҳридаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби, шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Туғруқ комплекси, “Олтин водий” МЧЖ меҳнат жамоаларида, шунингдек, “Рақамли технологиялар маркази”да фаол ёшлар, таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, уюшмаган, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабида шаҳардаги 4 та сектор ҳудудида жойлашган МФЙ фуқаролари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султанов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ФарДУ ўқитувчиси Ўлмасбек Каримов, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири Валишер Зокиров, шунингдек, масъул бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот бериб, тадбир иштирокчиларидан 2021 йил Давлат Дастури ва Фармон лойиҳасига ўзларининг муносиб таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Тарғибот тадбирлари якунида юқоридаги масалалар юзасидан мутасаддилар томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати