Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА “НАФОСАТ -2020” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2020-12-17 17:23:11    299

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссияси ташаббуси билан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Нафосат-2020” фестивали ўтказилиши режалаштирилган эди.

Унга мувофиқ бугун шаҳардаги “Ҳунармандлар маркази”да бўлиб ўтган фестивалнинг биринчи кунида вилоятимизнинг 19 та туман-шаҳарларида яшаб ижод қилиб келаётган дизайнерлар  ҳамда ҳунармандлар  томонидан либослар тўплами намойиш этилди.

Фестивал давомида Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодира Шотурсуновалар сўзга чиқиб, фестивал тарихи ҳақида атрофлича тўхталган ҳолда унинг навбатдаги тақдимоти  асл ҳунармандлар шаҳри – Марғилонда ўтказилаётганлигини мамнуният билан эътироф этиб ўтдилар.

Фестиваль доирасида соҳирнафас санъаткорлар томонидан концерт-датури ҳам намойиш этилди.

Танлов 4 та асосий йўналишлардан иборат бўлиб, иштирокчилар якунда "Ишбилармон ва етакчи аёл", "Талаба қиз", "Ижодкор аёл", "Ўзбек аёлининг рўмол ўраш санъати" номинациялари бўйича баҳоланади. Фестивал давом этмоқда.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати