Shrift o'lchami Rang Rasm

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҒИЛОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИДА: Шаҳар ҳокимининг “Аҳолига мурожаати” ўқиб эшиттирилди

×

 2020-12-12 17:27:35    279

PDF yuklash
Chop etish


Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар ҳамда  сессияга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шаҳримиз фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов ҳам қатнашдилар.

Сессия ишини шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммаджон Мирзаев олиб борди.

Сессия ишида кун тартибидаги масала юзасидан Марғилон шаҳар ҳокими Зиявитдинов Адҳам Тўхтасиновичнинг шаҳар Кенгаши олдида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек, келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” тингланди.

У ўз сўзида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига,  келгуси йилги режаларга, шунингдек, амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ҳаётини яхшилаш борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари М.Убайдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султановлар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Сессия давомида кун тартибига киритилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати