Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ!
2020-12-05 14:27:16 279
Йиллар ўтгани сайин Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаяпмиз. Ҳар йили ушбу қутлуғ айёмни фахру ифтихор ила кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз.
Хусусан бугун шаҳримиздаги Маданият уйида сана муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов табрик сўзи билан очиб, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди”.
Зеро, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсади қилиб белгиланган. Шу боисдан давлатимизда олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, ислоҳотлар марказида шахс ва унинг манфаатлари туради.
Байрам дастури давомида турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ шаҳримиз фаоллари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Элимиз ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар, Мусиқали мақом театри ижодкорлари ҳамда 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги Она-Ватан, жаннатмакон юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати