Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!”
2020-11-18 12:49:04 351
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраб-авайлаганлар.
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлганлиги муно сабати билан бугун шаҳримиздаги Маданият уйида тантанали байрам тадбири ўтказилди.Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов табрик сўзи билан очиб берди. Унда таъкидланганидек, миллий байроғимиз мустақил давлатчилигимиз рамзи, халқимизнинг орзу-умидлари, ғурури белгиси сифатида халқимиз кўнглида фахр-ифтихор туйғусини юксалтираётир. Байроғимиз миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби халқимизга хос эзгу фазилатларни ўзи ифода этган.
Шундан сўнг саҳнага жанговар марш садолари остида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари тасарруфидаги 99541 ҳамда 99415-сонли ҳарбий қисмлар офицер ва сержантлари байроғимизни юксакларга мағрур кўтарганча кириб келдилар. Улар ижросидаги она-Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, айниқса, шоира Ўктамхон Солиеванинг озод юрт ҳақидаги шеъри тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.
Тадбир давомида сўз олган вилоят ҳокими маслаҳатчиси Соҳибжамол Тангатарова Ўзбекистон Давлат байроғининг тарихи ва бугуни ҳақида гапириб, унда акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этишини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс эттиришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирнинг санъат вакиллари ҳамда болажонлар иштирокидаги бадиий қисмида айтилган шеър ва қўшиқлар, дилрабо дил оҳанглари давомий олқишлар билан кутиб олинди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати