Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ!”
2020-11-10 18:02:22 253
Инсонни янгича ташаббус ва эзгу ғоялар сари ундовчи ушбу шиор остида бугун шаҳримиздаги 8-болалар Мусиқа ва Санъат мактабида бўлиб ўтган тарғибот тадбири юрт корига камарбаста бўлиш истагида юрган кишилар кўнглига чинакам маънавий озуқа бера олди.
Тадбирда республика Маънавият маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Тошкент Давлат Юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов, Фарғона Давлат Университети ректори Равшан Мақсудов, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда Маънавият маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Хурсаной Исломовалар иштирок этди.
Унда сўз олганлар ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятни аҳоли орасида тарғиб қилиш, халқимиз кайфиятини кўтариш, фуқароларда ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини мамнуният ила эътироф этиб ўтдилар.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар мактаби ўқувчилари ижросида янграган шеър ва куй-қўшиқлар жаранги иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати