Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Х.БОЗАРОВ: “Марғилон – асл ҳунармандчилик мактабини яратолган маскан!”
2020-10-15 09:07:15 342
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг бу галги ташрифи кўҳна ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрига бўлди.
Дастлаб шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар билан юзма-юз учрашув ўтказган вилоят раҳбари ҳудудда вақтинча иш билан таъминланмаган, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож фуқароларни ўз мутахассислиги, қизиқиши бўйича иш билан таъминлаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигига асосий эътиборни қаратди.
Бу борада Марғилонда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, хусусан, шаҳар ҳудудидаги мавжуд 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонма-хонадон юриб темир дафтарга киритилган ҳамда кўрсатилган ёрдамлардан сўнг моддий аҳволи яхшиланиб ушбу рўйҳатдан чиқарилган оилаларнинг турмуш фаровонлигини ўрганиш юзасидан вилоят ишчи гуруҳ иш бошлашини маълум қилди.
Шу куннинг ўзида вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудудларда яшовчи аҳоли турмуш шароитини бирма-бир ўрганишни бошладилар.
Қисқа мулоқотдан сўнг Х.Бозаров шаҳардаги “Тадбиркорлар уйи” фаолияти билан яқиндан танишди. Шаҳарда рўйҳатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бораётган 7000 дан зиёд тадбиркорлар мурожаатини белгиланган меъёрлар асосида тезкорлик билан ижобий ҳал этиш, уларга кўмакчи ва суянч бўлиш мақсадида ташкил этилган ушбу марказ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга ошириши билан аҳамиятлидир. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорнинг муаммоси шу ерда ечим топади. Истиқболли лойиҳалар, бизнес-режалар ишлаб чиқилади.
Ташриф давомида вилоят ҳокими Х.Бозаров Рақамли технологиялар марказида шаҳарда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар билан юзма-юз очиқ мулоқот олиб борди. Унда вилоят раҳбари 30дан ортиқ тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, уларга аниқ ечим топиш ва ҳал этиш юзасидан ўз ўрнида мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Мулоқотдан сўнг Х.Бозаров марказ фаолияти кўздан кечирди.
- Ушбу марказ вилоят ёшларини ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, замонавий билим ва кўникмалари бериш ҳамда шу йўл билан уларни даромадини оширишга хизмат қилиши кишини қувонтиради, деди Х.Бозоров марказ раҳбари Б.Жалилов билан суҳбатда.
Рақамли технологиялар ва иқтисод бўйича ягона марказлашган комплекс тизим яратиш ҳамда хизматлар тақдим этишга қаратилган 2,5 гектар майдонни эгаллаган ушбу марказнинг бунёд этилишига маҳаллий бюджетдан 14 миллард сўм маблағ сарф этилди.
Бу ерда электрон ахборот ресурс маркази, 60 ўринли анжуманлар зали, музокаралар хонаси, видеостудия мавжуд бўлиб, ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, марказда йил давомида 2 мингдан ортиқ мутахассисларни тайёрлаш имконияти мавжуд.
Вилоят ҳокими ташриф якунида “Ҳунармандлар маркази” бўлди. Буюк ипак йўлида жойлашган қадимий ва навқирон Марғилон шаҳри ҳунармандчилик мактабининг таърифи бутун дунёни тутгани рост. Бугунги кунда шаҳарда 1000 дан ортиқ хонадон ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Хусусий тадбиркор Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган ушбу марказда ҳозирги кунда 600 нафар уста фаолият кўрсатиб келмоқда, 200дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Омади гапни айтганда, 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди. Икки қаватли марказнинг қуйи қаватида атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватда тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чеархона ўрин олган. Бинонинг юқори қаватида гилам цехи жойлашган. Бу ерда барча маҳсулотлар тўлиқ қўл меҳнати ёрдамида, 100 фоиз тоза ипакдан тўқилади.
Х.Бозаров ташриф чоғида марказда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар, умуман марғилонлик уста-ҳунармандларнинг ноёб санъати ва меҳнатини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати