Shrift o'lchami Rang Rasm

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

 2020-09-18 18:50:50    275

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳри Б.Марғилоний кўчасининг Ипакчилар шаҳарчасидаги қисми сифатли таъмирланмаганлиги хусусида тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-4067 сонли қарорининг 6-иловасига асосан Марғилон шаҳрининг Истиқболли ривожлантириш Бош режасига мувофиқ 4Р-140А “Фарғона шаҳрига кириш” автомобиль йўли (Б.Марғилоний ва У.Носир кўчалари)нинг 0-4 км қисмини реконструкция қилиш белгиланиб, таъмирлаш ишлари бошланган.Мурожаатда кўрсатилган ҳудуд ушбу автомобиль йўлининг бир қисми бўлиб, жорий йилнинг 9 январ куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563 сонли қарорга мувофиқ мазкур лойиҳанинг муддати 2018-2021 йиллар этиб белгиланган.Яъни, автомобиль йўлини қуриб битказиш муддати 2021 йил якуни этиб кўрсатилган.

Жорий йилда эса ушбу объект лойиҳасининг 2020 йил учун ажратилган маблағлар доирасидаги бир қисми бажарилмоқда.Бу борада “Фарғона йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖ бош пудратчи этиб топилиб, 2018 йил 18 октябр №1/224-18 сонли пудрат шартномаси тузилган.Йўлнинг жами реконструкция сметаси 40,55 млрд.сўм ни ташкил этиб, 2020 йил учун 10 млрд.сўм лимит ажратилган.

Ҳозирда босқичма-босқич йўл қисми кенгайтирилиб, ЛК-6 лоток ўрнатиш, йўл ўқига ажратувчи тўсиқ ўрнатиш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, кўкаламзорлаштириш майдони, пиёдалар йўлакларини асосини қуриш, мавжуд коммуникация тармоқларини кўчириш (6 квли ва 0,4 квли электр тармоқлари,  газ, алоқа) ишлари амалга оширилмоқда.Мазкур автомобиль йўлини реконструкция қилиш икки босқичда амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, биринчи босқичда мавжуд асфальтобетон қопламаси устига текисловчи қатлам қурилади. Бугунги кунда ушбу босқичдаги ишлар амалга ошириб бўлинган. Иккинчи босқичда эса 5 см қалинликда юқори қатлам асфальтобетон қоплама қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.Объкетнинг фойдаланишга топшириш муддати 2021 йил эканлиги муносабати билан ҳамда 2020 йил учун ажратилган лимит доирасида барча белгиланган ишлар бажариб бўлинганлигини инобатга олган ҳолда, реконструкция ишлари якунланишдан олдин автомобиль йўлининг пиёдалар йўлагига йўл ётиқ чизиқлари (зебра) чизиш ва пиёдалар ўтиш жойи йўл белгилари билан тўлиқ жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Фотосуратда кўрсатилган автомобиль йўли ҳудуди - Драма театри ён қисми (ПК19+20 дан ПК19+80 гача)да янги лойиҳага кўра барпо этилиши лозим бўлган пиёдалар ҳаракатланиш йўли қисми (тротуар) ўртасида мевали дарахт жойлашган бўлиб, ушбу ҳудуддаги фуқаролар томонидан мевали дарахтни ёз мавсумида кесмаслик сўралган.Аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, куз мавсумига қадар мевали дарахт кесилмаган. 2020 йил 18 сентябр куни мутасаддилар иштирокида фуқаролар билан суҳбат олиб борилиб, пиёдалар йўлагини қуриш учун ушбу эски мевали дарахтни остидан кесиш лозимлиги тушунтирилди ва лойиҳага кўра қурилиш ишлари давом эттирилганлигини билдирамиз.