Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқларда ''Марғилонда президент ташрифи олдидан тиббиётчилар фаррошга айланди'' мазмунида тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2020-05-27 13:13:54    321

PDF yuklash
Chop etish


Мурожаатда иддао қилинишича, Марғилон шаҳрида барпо этилаётган Ҳунармандлар савдо марказининг тозалаш, ободонлаштириш ишларига шаҳардаги тиббиёт ходимлари жалб қилинган эмиш. Ваҳоланки,  мазкур мажмуада қурилиш ишлари бошлангандан буён фақатгина мавсумий уста ишчилар хизмат қилиб келмоқда. Пандемия даврида қурилиш таъмирлаш ишларида жонбозлик кўрсатаётган барча ишчи хизматчиларнинг соғлигини мунтазам муҳофаза қилиб бориш мақсадида мажмуада ҳар куни шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилиб келинаяпти.

Мурожаатга илова қилинган суратда ҳам айнан шу жараён акс этган.Расмда узоқдан оқ кийимда дезинфектор (зарарсизлантирувчи ходим) дезинфекция қилаётгани, ёнида эса кўк халат кийган аёл тургани акс этган, холос.“Биринчидан, ҳозирги пендемия шароитида бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистондаги барча йирик ва одам кўп борадиган объектларда давлат санитария-эпидемилогия осойишталиги марказларининг дезинфектор ходимлари иш олиб бормоқда. Улар бошқа юмуш билан эмас, ўзларининг зиммасига юклатилган инфекцияга қарши зарарсизлантириш ишлари билан шуғулланишяпти. Қисқа қилиб айтганда, улар ўз хизмат вазифасини бажаришяпти.Ҳунармандлар марказида ҳам дезинфектор зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун жалб этилган.Иккинчидан, хориждаги “ҳамкасбларимиз” расмда акс этган кўк халатли аёлни тиббиёт ходими деб ўйлашган бўлса, мутлақо янглишадилар. Чунки Ўзбекистонда ҳеч қайси тиббиёт ходими бундай кўк халат киймайди, оқ ҳалат кийишади. Кўк халатни эса шу ерда ишловчи бирор аёл ходим кийиб олган бўлиши мумкин.Материалда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этиляпти, деб аюҳаннос солингану, аниқ далил ва фактлар берилмаган. Шу сабабли, бу хабарни ёлғон ва асоссиз ахборот деб аташ ўринлидир.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати