Shrift o'lchami Rang Rasm

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2020-03-14 14:52:24    308

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали «Узун ҳовуз маҳалласи йўлларида чиндан ҳам узун ҳовузлар ҳосил бўлмоқда » сарлавҳаси остида қилинган мурожаат бўйича Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

 РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

 “Узун ҳовуз” МФЙдаги асфальт қопламаларининг ҳолати бўйича эълон қилинган мазкур мурожаатга Абу Али ибн Сино ҳамда “Хон Атлас” кўчаларидан фотолавҳалар илова қилинган.

Мазкур кўчалар ички хўжаликлараро йўл ҳисобланиб, 2019 йилнинг куз мавсумида “Узун ҳовуз” МФЙнинг мурожаатига мувофиқ Абу Али ибн Сино кўчасига ҳашар асосида оқава сув тармоғи тортиш муносабати билан мавжуд асфальт қопламасини кавлашга рухсат бериш сўралган ва кавланган жойларни қайта асфальтлаштириш МФЙ томонидан амалга оширилиши маълум қилинган.

Шундан сўнг, махсус ордерга мувофиқ асфальт қопламасини кавлашга рухсат берилган ва ҳашар асосида тармоқ тортиш ишлари олиб борилган.  Маҳалла фаолларининг тавсияси билан кавланган жойларни об-ҳаво қулай шароитда асфальтлаштиришга келишилган.

Бироқ қиш мавсумидаги ёғингарчиликлар даврида чўкиш юзага келиб, фотосуратларда кўрсатилган ҳолат юз берган.

Узунлиги 200 м бўлган Хон Атлас кўчасининг мавжуд асфальт қопламаси эса ўтган давр мобайнида табиий емирилиб, айрим жойлари кўчган.

Бу борада шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Хон Атлас ҳамда Абу Али ибн Сино кўчаларини маҳаллий йўлларнинг асфальт қопламасини мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.