Shrift o'lchami Rang Rasm

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2020-03-14 14:50:38    308

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали”Тадбиркор: Электр муаммоси сабаб ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютқазяпмиз” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат бўйича Марғилон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизматининг

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ


Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатга қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги соҳа мутахассислари томонидан қайд этиб ўтилди:

Хусусан, электр тармоқлари ва қурилмаларида носозлик юз берган ҳолатда, частотанинг ўзгариши юзага келиб, қувват пасайишига сабаб бўлиши, трансформатор пунктидан чиқувчи нуқта ҳамда истеъмолчи жойлашган объектга қадар оралиқ масофа 600 м дан ортганда кучланиш паст бўлиши, шунингдек, трансформаторнинг юқори кучланишли томонидаги ПК сақлагичлардан бири куйган ҳолатда ёки 6-10 кВли тармоқлардаги юқори кучланишли симнинг 1 та фазасида узилиш содир бўлганда транрсформатордан чиқувчи 1 та фазанинг кучланиши пастлаб кетиши мумкин.

Эълон қилинган видеомурожаатда ушбу ҳолат айнан қайси ҳудудда юз берганлиги бўйича маълумот бериб ўтилмаган.

Шу муносабат билан, мурожаат эгаларидан уларнинг шахсига доир бирон-бир маълумотни ошкор этмаслик ҳуқуқини инкор этмаган ҳолда, юқоридаги каби ҳолатларда трансформатор пункти ёки мурожаатда кўрсатилаётган ҳудудга доир муаммоларни шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси (73 253-30-00, 73 253-10-00) ҳамда мутасадди ташкилотлар (73 253-96-72)га етказилишларини сўраймиз. Бу орқали коммунал соҳада юзага келган авария ҳолатлари ёки мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф қилиш мақсадида мутасаддиларни жалб этиш имкони яратилади.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати