Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқлар орқали “Банк ходимлари мижозларни нега ҳурмат қилмайди?” сарлавҳаси остида тарқалган фуқаролар мурожаатига Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2020-03-02 08:43:59 288
Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 17-Б уйда “Hamkorbank” АТБ Марғилон шаҳар филиалининг “Ипакчи” минибанки жойлашган. Ушбу минибанкда 24 соат давомида банкомат ишлайди. Банкоматга нақд пуллар банк асосий филиалидан олиб келиб тўлдирилади. Бу амалиёт маълум вақт талаб қилади. Ушбу вақтни қисқартириш, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банкоматни нақд пул билан тўлдириш ишлари тушлик пайтида амалга оширилади.
Фуқаролар томонидан эътироз бўлган куни ҳам тушлик пайтида банк ходимлари банкомат нақд пул кассеталарини “Hamkorbank” АТБ Марғилон филиалига олиб бориб тўлдириб қайтишган. Мижозлар эса бу вазиятни “банк ходимлари тушликдан кеч қайтишди” деб тушунишган.Мурожаатда “банкоматни купюралар билан тўлдириш учун анча вақт кетди” деб ёзилган. Ваҳоланки, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, банкомат купюралари банкоматга тўғридан-тўғри қўйилмайди. Купюралар банкомат кассеталарига асосий филиалдан тўлдирилиб кейин банкоматга олиб келиб жойланади.