Shrift o'lchami Rang Rasm

МИБ ходимига муштумзўрлик қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди

 2024-11-12 15:02:17    312

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли фуқаролар Қонун олдида барча баробар!!!!!!!!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси. Ҳокимият вакилига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга қаршилик кўрсатиш.Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ѐки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч ойдан олти ойгача қамоқ ѐки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.Бироқ бу ҳақда айрим фуқароларимиз беҳабар эканлиги кўринади.........
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қонун билан белгилаб кўйилган қатор вазифалари борки, уларнинг асосийси суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдир. Суд ҳужжатлари эса турли шакл ва мазмунда бўлади. Қисқа айтганда қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ишлар ҳам бор, шу билан бирга, номулкий тусдаги ижро ҳужжатлари ҳам талайгина. Улар бола олиб бериш, бола кўриштириш уй-жойга киритиш ва чиқариш, ноқонуний қурилмаларни бузиш кабилар.Бир қарашда вазифаси енгилдек туюладиган ушбу ходимларнинг елкасидаги масъулият анчайин залворли экани айнан номулкий ижро ҳужжатлари ижроси жараёнида яққол кўзга ташланади.Бир ҳақиқатни айтиб ўтишни лозим топдим Мажбурий ижро бюросидаги давлат ижрочилари ҳуқуқ амалиётидаги энг оғир ва “энг энг машақатли ишлар”ни бажарадилар. Судлар ва бошқа ваколатли давлат органлари қарор чиқариб беради, лекин бу қарорларнинг ижросини амалга ошириш энг масъулиятли ишлардир.СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА Қонун
Қонун суд ҳужжатлари, шунингдек қонунда белгиланган ваколатларини амалга ошираётганларида жисмоний ёки юридик шахслар зиммасига пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ўзга шахсларга бериш ёхуд улар фойдасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юклаш ҳуқуқи берилган бошқа органларнинг (мансабдор шахсларнинг) ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.Кўпчилик наздида МИБ ходими деганда фақатгина қарздорликларни ундириш билан шуғулланидиган шахс тушунилади. Бироқ, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қонун билан белгилаб кўйилган қатор вазифалари борки, уларнинг асосийси суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдир. Суд ҳужжатлари эса турли шакл ва мазмунда бўлади. Қисқа айтганда қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ишлар ҳам бор, шу билан бирга, номулкий тусдаги ижро ҳужжатлари ҳам талайгина. Айниқса, фуқаролик низолари билан боғлиқ жуда оғир ишлар бор: фарзандни олиб бериш, уйдан мажбуран чиқариш ва қарз ундириш ишлари. Ишлар шу даражага борадики, ижрочи юз фоиз қонуний ишлаб, бошқа бир тарафни рози қилганда ҳам, барибир иккинчи тараф томонидан ҳақоратланади, сўкилади ва қарғалади ва тан жарохатлар етказилади. 
Мисол учун: Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги “М.А” фойдасига алиментт қарзи  ундириш тўғрисида қарздор "О.Т". билан тушунтириш ишлари олиб бораётган вақтида қарздор давлат ижрочисининг қонуний талабларига бўйсунмасдан унга фаол қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилган, у ҳам етмагандай давлат ижрочисини қўли билан қасдан уриб енгил тан жароҳат етказган.
О.Қаюмов,

Бўлим бошлиғи.

А.Тахиров,

Шахсий хавфсизлик шўъбаси катта инспектори