Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича Марғилон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Тўлқиновнинг МУРОЖААТИ
2024-11-12 12:44:13 322
Ассалому алайум, Ҳамшаҳарлар!
Шаҳримиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 600 млрд.сўмдан (2023 йилда 400 млрд.сўм) ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.
Шундан, Саноат тармоғига 270 млрд.сўм, Қишлоқ хўжалигига
80 млрд.сўм, Хизмат кўрсатиш соҳасига 250 млрд.сўмни ташкил қилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳолига 20,7 млрд.сўм “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва ишсиз ижтимоий дафтарларда турган фуқаролларга 1,2 млрд.сўм субсидиялар ажратилади.
Шаҳримизда фаолият кўрсатаётган 4 тижорат банклари ва бошқа тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 435 млрд. 860 млн.сўмлик кредитлар ажратилди.
Шундан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 1194 нафар аҳолига 16 млрд. 762 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1500 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳаллалардан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз 100 млн.сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 56 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 1 тадан – 6 тагача лойиҳалар) 274 та микролойиҳалар учун 28 млрд 403 млн сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, йил якунигача ҳар бир
маҳаллалардан камида 5-6 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 648 нафар фуқароларга 7 млрд 719 млн.сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда.
Шаҳарда 42 809 та хонадонлар мавжуд бўлиб, шу йилнинг март ойида ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай ўрганиш натижасида хонадонларни 3 та тоифаларга ажратиб олинди.
Яъни, 3 174 та хонадонлар жами хонадонларнинг 7,4 фоизи қизил тоифа, 25 971 та хонадонлар, 60,7 фоизи сариқ тоифа ва 13 664 та хонадонлар, 31,9 фоизи яшил тоифани ташкил қилади.
“Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари бўйича қизил ва сариқ тоифадаги ҳар бир маҳалладан 50 та жами 2800 та хонадонлар танлаб олинган. Уларни йил якунигача 60-70 млн.сўмгача йиллик даромадини ошириш белгилаб олганмиз.
Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан 1-босқичда 282 та, 2-босқичда 280 та оғир тоифадаги (даромади 1 млн.сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 5-7 тадан жами 562 та хонадонлар танлаб олинди, ушбу ҳонадонларга кредит, субсидия ва хомийлик асосида (3 талик пакет – тикувчилик, иссиқхона, чорвачилик ва бошқа йўналишларда) кўмаклар берилди.
Бунинг ҳисобига, 705 нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. (ишлаб чиқаришдан ҳамда томорқадан олаётган даромади 60-70 млн. сўмга, жон бошига ойига ўртача 1,5-2 млн сўмга етказилади)