Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида ҳунармандчилик бизнеси ва тадбиркорликни ривожлантириш таълим маркази очилди

×

 2024-09-20 20:44:50    53

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида ўтказиб келинаётган “Атлас” байрами дастури доирасида ЮНЕСКО ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ва Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази қошида ҳунармандчилик бизнеси ва тадбиркорликни ривожлантириш таълим маркази ташкил этилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, республика “Ҳунарманд” маркази раҳбари Расулжон Мирзааҳмедов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар иштирок этди.

Ушбу ташаббус “Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро кўлами” лойиҳасининг бир қисмидир. Бу ерда ҳунармандлик ва тадбиркорлик соҳаларида салоҳиятни ошириш, инновациялар ва билим алмашиш мумкин. Қолаверса, рассомлар ва ҳунармандларга ҳунармандчилик, бизнесни бошқариш, маркетинг ва электрон тижорат каби соҳаларда ўз малакаларини ошириш имкониятларини таклиф этади.