Shrift o'lchami Rang Rasm

ЛИБОСЛАР КЎРГАЗМАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-09-19 20:58:29    90

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида ўтказилаётган "Атлас байрами" халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали доирасида Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида ёш дизайнерларнинг дефиле кўргазмаси ўтказилди. 
Республикамиз дизайнерлари билан бир қаторда Қирғизистон ва Туркманистондан келган машҳур либослар дизайнерларининг миллийликка асосланган коллекциялари намойиши иштирокчиларнинг ҳайратини оширди.