Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда “Атлас байрами” олтинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бошланди

×

 2024-09-19 20:56:59    51

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон  шаҳридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида “Атлас байрами” олтинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очиш учун сўз олган шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов ҳамда республика "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедовлар барчани Атлас байрами билан қутлаб, шаҳримизга, ушбу анжуманга бўлган катта эътибори учун хорижий меҳмонларга алоҳида ташаккур изҳор этдилар. 
Маросимда видеоалоқа орқали нутқ сўзлаган ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Марғилон атлас ва адрас саънатининг жаҳон ҳунармандчилигида тутган катта ўрнига алоҳида урғу берди.
Халқаро “Атлас байрами” олтинчи тўқимачилик фестивалида дунёнинг 30 та давлатидан 60 га яқин моҳир дизайнерлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда. 
Уч кун давом этадиган  фестиваль давомида Марғилоннинг барча хиёбон ва майдонларида халқ сайллари, аския ва катта ашула ижрочилиги, кураш мусобақалари, дорбозлик, қўғирчоқбозлар чиқишлари, “Ҳунармандлар шаҳарчаси”да ҳунармандчилик буюмлари намойиши, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг либослар намойишлари, тўқимачилик усталарининг маҳорат дарслари, кўргазма ва илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтади.