Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН МЕҲМОНЛАРНИ ҚАРШИ ОЛДИ!

×

 2024-09-18 15:25:46    69

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги темирйўл вокзалида “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали иштирокчилари карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди! 
Дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган моҳир дизайнерлар, ҳунармандлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, шунингдек, юртимиздаги ҳунармандлар, Республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимларини республика "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Р. Мирзааҳмедов, вилоят ҳокими ўринбосари Х. Аҳмедов ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иззат-икром ила қарши олдилар.