Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” дастури доирасида "Анъанавий ҳунармандчилик, этно дизайн ва тадбиркорлик бўйича Марказий Осиё тренинги давом этмоқда
2024-09-13 15:22:43 235
Бугун мазкур тренинг давомида дизайн йўналиши бўйича фэшн-дизайнер, “Мару” бренди асосчиси Марҳамат Умарова, анъанавий каштачилик бўйича Мадина Касимбаева, анъанавий кигизчилик йўналишида эса кигизчилик устаси Батцайхан Циен-Оидовлар томонидан амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Тренинг машғулотларида Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 40 нафарга яқин уста-ҳунармандлар иштирок этишмоқда.