Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 92-сессияси ўтказилди
2024-09-06 18:07:22 240
Унда кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Ш.Нисбатхонов раислик қилди ҳамда олиб борди.
Сесия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида
2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида.
3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан депутатларни дахлсизлик хуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида.
4. Бошқа масалалар.
Cессия давомида юқоридаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди, якунда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.