Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон фарзанди устоз ижодкор Исмоил Маҳмуд муносиб мукофот билан тақдирланди

×

 2024-08-30 16:41:35    29

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонларига кўра, Фарғона вилоятидан 23 нафар ҳамюртимиз ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.
Қувонарлиси, улар орасида марғилонлик таниқли шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исмоил Маҳмуд ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.
Бугун шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов шоирнинг хонадонига ташриф буюриб, юзлаб ёш ижодкорларга устозлик қилган ёшларнинг чинакам фидойи мураббийси Исмоил Маҳмудни шонли Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллиги билан муборакбод этиб, шоирни муносиб мукофот билан қутлади. 
Суҳбат давомида Исмоил Маҳмуднинг Марғилон шаҳрида яратган Жаҳон отин Увайсий тўгараги ҳақида сўз борди. Бугунги кунда ушбу тўгаракдан етишиб чиққан ижодкорларнинг бири адабиёт ўқитувчиси, бири журналист, бири шоир, бири ношир, бири бошқа бир касб эгаси бўлса-да, адабиётга бўлган муҳаббати қалбида жўш уриб, қаламини қўлдан қўйган эмас.