Shrift o'lchami Rang Rasm

“БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!”

×

 2024-08-27 22:27:18    66

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди!
 “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурини шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов табрик сўзи билан очиб, Марғилон шаҳрида сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли туруш даражаси яхшилаш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, давлатимиз мустақиликка эришгандан буён Марғилон шаҳрида кўрган кўзни қувонтирувчи кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1-босқичда қарийб 19,8 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 16 та ташаббуслар ғолиб деб топилиб, ижтимоий соҳа муассасаларида лойиҳа доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.Лойиҳанинг иккинчи босқичига яна 15,6 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Бугунги кунда Марғилон шаҳри ва унинг меҳнатсевар аҳолиси улкан бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари билан янги даврга қадам қўймоқда, десак муболаға бўлмайди.
Жорий йилнинг 11-12 июль куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга, хусусан Марғилон шаҳрига ташрифи чоғида шаҳримизда "Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши лойиҳаси бўйича топшириқлар берган эди. Ўтган қисқа вақт ичида топшириқ ижроси юзасидан Марғилон шаҳрининг Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 75 гектар ер майдонида 6 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивини бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди. 
Замонавий мезонлар асосида қад ростлайдиган кўп қаватли уйлар билан бир қаторда, лойиҳа қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлган савдо комплекси, бизнес маркази ҳамда 2 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та кўп тармоқли тиббий клиника қурилиши ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, Бурҳониддин Марғиноний халқаро илмий-тадқиқот маркази, мақом театри, юридик институт, 4 та меҳмонхона, шоир ва санъаткорлар хиёбони бунёд этилади. Осмонўпар бинолар кўкка бўй чўзса, янги шаҳар марказидан ўрин олиши мўлжалланаётган истироҳат боғи ён-атроф гўзаллигига кўрк бағишлайди. 
Бу албатта, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб борилаётган доно сиёсатлари ва бевосита ғамхўрликлари туфайли ҳалқимизга, юртдошларимизга кўрсатилаётган эътибордир.
Байрам тадбири давомида Иззатбек Қўқонов, Хумора Шайдо, "Овоз" лойиҳаси иштирокчиси Исломхон Дадажонов каби эл ардоғидаги хонандалар ҳамда шаҳар Маданият маркази санъаткорлари томонидан янграган эрк, озодлик, ҳурликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар оҳанги, ҳарбийлар ҳамда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтараётган спортчи ёшларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида чинакам байрам кайфиятини уйғотди.