Shrift o'lchami Rang Rasm

Мустақиллик байрами арафасида Марғилон шаҳрида "PARVOZ KIDS" номли оилавий мактабгача таълим ташкилоти болажонларга ўз бағрини очди

×

 2024-08-27 16:11:08    52

PDF yuklash
Chop etish


Шонли Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллиги муносабати билан Марғилон шаҳар "Тошлоқтепа" маҳалласи ҳудудида хусусий тадбиркор Мукаррамхон Мамажонова ташаббуси билан янги "PARVOZ KIDS" номли оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, болажонларга ўз бағрини очди. 
Ушбу таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг ишга туширилиши натижасида 5 нафар янги ишчи ўрни яратилди.
Таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова, шаҳар Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Жўрабоева, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Замонавий дизайн асосида қуриб битказилган ушбу болалар боғчасида тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Жумладан болажонлар бир вақтнинг ўзида мазкур таълим ташкилотида инглиз ва рус тилларини ҳам ўрганишлари мумкин бўлади.